❗️Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд Филиали: Марказимизда умуртқалараро диск чурраси замонавий эндоскопик усулда даволанмоқда.
▶️ – Бугунги кунда дунёда глобал ривожланиш заминида инсонларга яратилаётган қулайликлар ва технологияларнинг жадал ўсиши инсонларда камҳаракатлилик, нотўғри турмуш тарзи кечиришлари ҳисобига Остеохондроз, умуртқалараро диск чурралари кенг учрамоқда ва бу бугунги кунда глобал муаммога айланиб улгурди.
➕ Марказимизда умартқалараро диск чурраларини энг замонавий эндоскопик усулда даволаш кўнг йўлга қўйилган бўлиб, ушбу амалиётни бажариш учун мутаҳассислар дунёнинг етакчи мамалакатларида ўз малакаларини ошириб келишган.
– Мисол тариқасида ўтган 2025 – йил давомида марказнинг 40 нафар мутаҳассислари Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Хиндистон каби мамлакатларнинг илғор клиникаларида ўқиб қайтишди.
🖥 Бундан ташқари Марказимизда ушбу турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун барча замонавий асбоб-ускуналар етарли бўлиб, ҳозирги кунда АҚШ, Хитойда ишлаб чиқарилган 4 дона энг замонавий 4К эндоскоп аппаратлари ишлаб турибди.
❗️Эндоскопик дискэктомия — умуртқалараро диск чуррасини кичик кесик орқали махсус камера (эндоскоп) ёрдамида олиб ташлаш усули.
✅ Асосий афзалликлари
1️⃣ Кичик кесик (≈ 0,5–1 см)
— Катта жароҳат қолмайди
— Тери ва мушаклар кам шикастланади
2️⃣ Қон йўқотиш жуда кам
— Операция хавфи паст
3️⃣ Оғриқ камроқ
— Операциядан кейин оғриқ анча енгил бўлади
4️⃣ Тез тикланиш
— Бемор кўп ҳолларда 1–2 кунда уйига чиқади
— Ишга қайтиш одатда 2–4 ҳафтада
5️⃣ Наркоз енгилроқ
— Айрим ҳолларда маҳаллий анестезияда ҳам қилинади
6️⃣ Чандиқ (из) деярли қолмайди
⚖️ Оддий (очиқ) операцияга нисбатан устунлиги
– Мушак кесилмайди, ажратилади
– Реабилитация вақти қисқа
– Асорат улуши кам.
🦴 Умуртқалараро диск чурраси бўлмаслиги учун тавсиялар:
✅ Тўғри ҳолат (постура):
– Узоқ вақт эгилиб ўтирманг
– Белни тик тутиб ўтиринг
– Компьютер экрани кўз сатҳида бўлсин
– Ҳар 40–60 дақиқада туриб, 2–3 дақиқа юринг
✅ Оғир юкни тўғри кўтариш:
– Белни эмас, тиззани букиб кўтаринг
– Юкни танангизга яқин ушланг
– Бурилиб эмас, бутун танани буриб ҳаракат қилинг
✅ Бел мушакларини мустаҳкамлаш:
– Планка машқи
– Қорин ва бел машқлари
– Сузиш (энг фойдали спорт тури)
– Йўл-йўлакай енгил чўзилиш машқлари
✅ Вазнни назорат қилиш:
– Ортиқча вазн белга босимни оширади
– Соғлом овқатланишга амал қилинг
✅ Узоқ вақт машина ҳайдашдан сақланиш:
– Тез-тез тўхтаб, чўзилиш машқлари қилинг
✅ Чекишни ташлаш:
– Чекиш диск тўқимасининг озиқланишини ёмонлаштиради.
РИТОИАТМ Самарқанд Филиали
Матбуот ҳизмати
https://t.me/c/1428281425/1





